- Ва алайкум ассалом! Орага икки талоқ тушганлиги аниқ, никоҳ борасида бирор аҳли илмга учрашиб масалангизни аниқлатиб олинг. Чунки талоқнинг баъзи бир суратлари бўлиб, у билан уч имкониятдан баъзи бирлари қўлдан кетади, масалан сизни ҳолатингизда икки имконият қўлдан кетган. Никоҳ хутбасини ўқиш шарт бўлмайди, уни талоқи ражъий дейилади. Талоқ масаласини дуч келган одамдан эмас аҳли илмдан сўраш керак. Валлоҳу аълам!