Ассалому алайкум! Таҳорат олаётганимда қуйидаги ҳолат бўлди: таҳорат олаётиб бошимга масҳ тортгач, оёқларимни ювишни бошлаганимда бир томчи пешоб чиққандай бўлди. Зудлик билан янгидан мустаҳаб қилдим. Сувни исроф қилмаслик мақсадида тана аъзоларимни 3 мартадан эмас, балки бир бора ювдим. Шундан сўнг қуйидаги саволлар туғилди. Шу каби вазиятларда сувни исроф қилмаслик ниятида аъзоларни бир маротабадан ювилса, суннатга хилоф бўлиб қолмайдими?
2). Бир танишим, ушбу ҳолатда закарни ўзини ювиб, таҳоратни тугатсангиз ҳам тўғри бўларди, деб Тобаронийдан ҳадис келтирдилар. Лекин таҳорат олинаётганда таҳоратни бузадиган амал содир бўлса (менинг ҳолатимдагидек), таҳоратни янгидан қилинадими ёки ҳадисга мувофиқ тарки тартиб мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Хилоф бўлади.
2). Янгидан қилинади. Янгидан қилиниши ўзи ҳадисга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!