Ассалому алайкум! Менинг дустим автоэлектрик бўлиб ишлайди. Унинг кўпчилик мижозлари мошинапурушлар. Улар мошинани юрган километрини орқага қайтаришга олиб келишади. Дўстим эса компютердан айтганини қилиб бериб хизматига хақ олади. Бу иши хақида сўрасам “ахир ўзлари илтимос қилишади, мошина ўзлариники бўлса жавобниям ўзи беради” деган гапларни эшитганман. Аслида бундай холатда кимга гунох ёзилади?