- Ва алайкум ассалом! Бу ишларнинг барчаси бидъат-хурофот ишлардир, балки ширкка ҳам яқиндир. Мўмин киши фақат Аллоҳдан нажот, ёрдам сўрайди. Ўзигагина илтижо қилади. Шуни унутмаслик керакки, яхшилик ва ёмонли фақат Аллоҳдандир. Ундай ишлар ҳаром. Чунки чироқ ёқувчилар жинлар уларга зарар бермасин деб ўйлаб уларга яқин бўлиши учун чироқ ёқишади.
وَاعْلَمْ أَنَّ النَّذْرَ الَّذِي يَقَعُ لِلْأَمْوَاتِ مِنْ أَكْثَرِ الْعَوَّامِ وَمَا يُؤْخَذُ مِنْ الدَّرَاهِمِ وَالشَّمْعِ وَالزَّيْتِ وَنَحْوِهَا إلَى ضَرَائِحِ الْأَوْلِيَاءِ الْكِرَامِ تَقَرُّبًا إلَيْهِمْ فَهُوَ بِالْإِجْمَاعِ بَاطِلٌ وَحَرَامٌ ... وَقَدْ اُبْتُلِيَ النَّاسُ بِذَلِكَ ، وَلَا سِيَّمَا فِي هَذِهِ الْأَعْصَارِ
Билингки, авом халқ тарафидан ўликларга атаб назрлар қилиш, Аллоҳнинг дўстларининг қабрларига уларга яқин бўлиш мақсадида тангалар ташлаш, шам, чироқлар ёқиш ботил ва ҳаром ишлардир. Бу нарсаларга хусусан, асримиз одамлари кўпроқ мубтало бўлганлар. (Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган савол-жавобни ўқинг