Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Денгиз ва ундаги нарсалар ҳақида ҳадис

17:28 / 13.03.2020 | Шохида | 1664

Ассалому алайкум! Яқинда Ютуб каналида Маккадан бир одам "Денгизда тахорат олса бўладими" деган видео қилибди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга “Денгизда денгиз сувида тахорат олсек бўладими деб сахобалар савол беришганда. Ха, бўлади ва денгиздаги балиқларни ва барча денгиз жониворларини хам есангиз бўлади деган эканлар. Бу қанчалик тўғри? Агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтармаган бўлсалар денгиз жониворларини хам ейишга рухсат борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисни асл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан чиққан миқдори: “Унинг суви покловчидир, ўлимтиги ҳалолдир”часидир. Қолган гаплар ҳадиснинг матнида йўқ. Ўлимтикдан фуқаҳолар балиқни назарда тутишган. Чунки балиқда отилиб чиқадиган қон бўлмайди. Шунинг учун уни Бисмиллаҳ айтиб сўйиш шарт эмас. Ўлиб қолса ҳам ейиш ҳалол бўлаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat