- Ва алайкум ассалом! Кўпчилик томонидан ихтиёр қилинган истиғфор сийғаси Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган саййидул истиғфордир:
«Аллоҳумма! Анта Роббии. Лаа илааҳа илла анта. Холақтании ва ана ъабдука. Ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатўту. Аъузу бика мин шарри маа сонаъту. Абуъу лака биниъматика ъалайя. Ва абуъу би занбии. Фағфир лии, фаиннаҳу лаа яғфируз-зунуба иллаа анта».
Маъноси: «Аллоҳим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ. Сен мени халқ қилдинг. Мен Сенинг бандангман. Мен қодир бўлганимча Сенинг аҳдинг ва ваъдангдаман. Сендан ўзим қилган нарсаларнинг шарридан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган неъматингни эътироф қиламан. Сенга гуноҳларимни ҳам эътироф қиламан. Мени мағфират қил. Сендан бошқа ҳеч бир зот гуноҳларни мағфират қилмас».
Истиғфорнинг энг афзал сийғаларидан бири «Астағфируллоҳал азиймааллазии лаа илааҳа иллаа ҳувал-Ҳайял-Қойюма ва атубу илайҳи»дир.
Истиғфор айтиш учун албатта гуноҳ қилган бўлиш шарт эмас. Балки истиғфор ўзи марғуб нарсадир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам маъсум бўлсалар ҳам доимий равишда истиғфор айтганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!