Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжид ва намоз хақида

23:57 / 01.03.2019 | Zuxriddin | 1994

Ассалому алайкум! "Гунохи кабиралар "китобида ёзилишича “жамоат намозини тарк қилиш оғир гуноҳ” дейилган экан. Бобом раҳматли қишлоғимизга давлат рухсати билан бир масжид қурган эдилар, аммо имомлик қилиш учун ҳужжатлари бўлмаган. Масжид ҳам жоме эмас. Қишлоғимизда намоз ўқийдиган инсонлар жуда кўп, жоме масжид эса қишлоғимиздан анча узоқ. Шу сабабли бир жоме масжидга филиал бўлиб чойхона ҳисобида фақат бомдод намозини ўқишга рухсат беришди. Бамдоддан бошқа намозлар ўқилмайди. Ҳар ойда филиал бўлгани учун маълум микдорда (патент) тўлаб келинади. Ҳозирги кунда Президентимиз томонидан намозхонларга барча шарт-шароитлар яратилиб берилаётгани барчамизга маълум. Бизнинг масжидимизда ҳам азон овози жаранглаб, қишлоғимиз жамоат бўлиб 5 вақт намоз, жума намозлари, ийд намозларини ўқишса! Наҳотки ҳеч ким эътибор бермаса деб ўксиб, уйда ёлғиз намозларни ўқиб юрипмиз. Сизлардан илтимосим шуки, масжидимизни жоме бўлиши учун ёрдам берсаларингиз, эътибордан четда қолдирмасаларингиз. Сиз аҳли илм соҳибларига албатта осон, барчаси қўлларингизда. Моддиий ҳаражатлар талаб этилса биз қишлоғимиз билан бу ишга ундаймиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни ҳал қилиш, Ўзбекистон Мусулмонлари Диний Идорасининг ваколатига киради. muslim.uz сайтига ёки Диний Идоранинг вилоят вакиллигига мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat