- Аллоҳ таоло бандаларга ҳаром қилган барча нарсалар уларга зарар келтиргани учун бўлган. Мазкур зарар сиз айтган каби ўша ҳаромга ўзини урган шахсга бевосита етиши кўп ҳолатларда учрайди. Аммо баъзи ҳолатларда зарур унинг зурриётида юзага чиқиш ҳам бор. Яъни, ҳаром нарсалар уларни қилганларга ҳам, етти пуштига ҳам зарар етказиши турган гап. Бу заррача ақли бор одам тан олмаса иложи йўқ ҳақийқатдир.- Муҳтарам Беҳзодий жаноблари! Сизга ташаккурлар. Ушбу каби ёзувларингизни кутамиз. Сиздан бошқа турли соҳалар мутахассислари бўлган зиёлиларимиз ва олимларимиздан ҳам ушбу каби фикр ва мулоҳазаларни кутамиз. Айниқса, сиз ва сизнинг касбдошларингиз, муҳтарам тиббиёт ходимларидан “тиб.Ислом.уз.” сайтимизда фаол иштирок этишларингизни сўраймиз. Иложи бўлса, турли тиббий мутахассиликлар соҳиблари халқимиздан бу борада келадиган саволлар ва маслаҳат сўрашларга жавоб беришни йўлга қўйишда ёрдамчи бўлсаларингиз бениҳоя шод бўлар эдик.