"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зоти муборакларини васила қилиш борасида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:ﻋﻤﺮ ﺑﻦ ﺍﻟﺨﻄﺎﺏ ﺭﺿﻰ ﺍﻟﻠﻪ ﺗﻌﺎﻟﻰ ﻋﻨﻪ ﻗﺎﻝ ﻗﺎﻝ ﺭﺳﻮﻝ ﺍﻟﻠﻪ ﺻﻠﻰ ﺍﻟﻠﻪ ﻋﻠﻴﻪ ﻭﺳﻠﻢ ﻟﻤﺎ ﺍﻗﺘﺮﻑ ﺁﺩﻡ ﺍﻟﺨﻄﻴﺌﺔ ﻗﺎﻝ ﻳﺎ ﺭﺏ ﺃﺳﺄﻟﻚ ﺑﺤﻖ ﻣﺤﻤﺪ ﻟﻤﺎ ﻏﻔﺮﺕ ﻟﻲ ﻓﻘﺎﻝ ﺍﻟﻠﻪ ﻳﺎ ﺁﺩﻡ ﻭﻛﻴﻒ ﻋﺮﻓﺖ ﻣﺤﻤﺪﺍ ﻭﻟﻢ ﺃﺧﻠﻘﻪ ﻗﺎﻝ ﻳﺎ ﺭﺏ ﻷﻧﻚ ﻟﻤﺎ ﺧﻠﻘﺘﻨﻲ ﺑﻴﺪﻙ ﻭﻧﻔﺨﺖ ﻓﻲ ﻣﻦ ﺭﻭﺣﻚ ﺭﻓﻌﺖ ﺭﺃﺳﻲ ﻓﺮﺃﻳﺖ ﻋﻠﻰ ﻗﻮﺍﺋﻢ ﺍﻟﻌﺮﺵ ﻣﻜﺘﻮﺑﺎ ﻻ ﺇﻟﻪ ﺇﻻ ﺍﻟﻠﻪ ﻣﺤﻤﺪ ﺭﺳﻮﻝ ﺍﻟﻠﻪ ﻓﻌﻠﻤﺖ ﺃﻧﻚ ﻟﻢ ﺗﻀﻒ ﺇﻟﻰ ﺍﺳﻤﻚ ﺇﻻ ﺃﺣﺐ ﺍﻟﺨﻠﻖ ﺇﻟﻴﻚ ﻓﻘﺎﻝ ﺍﻟﻠﻪ ﺻﺪﻗﺖ ﻳﺎ ﺁﺩﻡ ﺇﻧﻪ ﻷﺣﺐ ﺍﻟﺨﻠﻖ ﺇﻟﻲ ﺍﺩﻋﻨﻲ ﺑﺤﻘﻪ ﻓﻘﺪ ﻏﻔﺮﺕ ﻟﻚ ﻭﻟﻮﻻ ﻣﺤﻤﺪ ﻣﺎ ﺧﻠﻘﺘﻚ .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:"Одам алайҳиссаломдан хато иш содир бўлган эди. У зот:"Эй, Роббим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб, мени мағфират қилишингни сўрайман" деди. Шунда Аллоҳ таоло: "Эй, Одам Муҳаммадни қандай танидинг, ҳали уни яратмаган бўлсам" деди. У зот: "Эй, Роббим ядинг билан мени яратиб, руҳингдан менга пуфлаганингда, бошимни кўтардим ва Арш устинида "Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ" деган ёзувни ёзилганини кўрдим. Бас, билдимки, Сен Ўзингни исмингга махлуқотингдан суйганингни қўшасан. Шунда Аллоҳ таоло: "Тўғри сўзладинг эй, одам. Албатта, у махлуқотларимнинг энг маҳуби. Уни ҳаққи ила дуо қилгин, сени мағфират қиламан. Агар Муҳаммад бўлмаганида, сени яратмаган бўлар эдим" деди", дедилар".(Мустадроку Ҳоким. Муҳаддис аллома Субкий Одам алайҳиссаломнинг ушбу ҳадисда зикр қилинган тавассулларини саҳиҳ деб айтганлар).Шу хадис ростми? Пайгамбаримиз Мухаммад соллоху алайхи вассалам булмаганда Аллох таоло Одам алайхисаломни яратмаган булармиди?
Ва алайкум ассалом! ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ВАСИЛАСИ
عمر بن الخطاب رضى الله تعالى عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم لما اقترف آدم الخطيئة قال يا رب أسألك بحق محمد لما غفرت لي فقال الله يا آدم وكيف عرفت محمدا ولم أخلقه قال يا رب لأنك لما خلقتني بيدك ونفخت في من روحك رفعت رأسي فرأيت على قوائم العرش مكتوبا لا إله إلا الله محمد رسول الله فعلمت أنك لم تضف إلى اسمك إلا أحب الخلق إليك فقال الله صدقت يا آدم إنه لأحب الخلق إلي ادعني بحقه فقد غفرت لك ولولا محمد ما خلقتك
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Одам алайҳиссаломдан (суратан) хато иш содир бўлган эди. У зот:
"Эй Роббим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб, мени мағфират қилишингни сўрайман",– деди. Шунда Аллоҳ таоло: "Эй Одам, Муҳаммадни қандай танидинг, ҳали уни яратмаган бўлсам",– деди. У зот: "Эй Роббим, ядинг билан мени яратиб, руҳингдан менга пуфлаганингда, бошимни кўтардим ва Арш устунида "Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ" деган ёзувни кўрдим. Бас, билдимки, Сен Ўзингнинг исмингга махлуқотингдан суйганингни қўшасан. Шунда Аллоҳ таоло: "Тўғри сўзладинг эй одам. Албатта, у махлуқотларимнинг энг маҳуби. Унинг ҳаққи ила дуо қилгин, сени мағфират қиламан. Агар Муҳаммад бўлмаганида, сени яратмаган бўлар эдим",– деди" (Мустадроки Ҳоким). Ушбу ривоят Пайғамбаримизни тавалудларидан олдин ҳам васила қилиш жоиз эканлигига далолат қилади.
Ушбу ҳадис борасида муҳаддислар орасида тортишув мавжуд. Баъзилар, уни заиф деса, баъзилар саҳиҳ деганлар. Ҳадисни қуйидаги ибора билан келтирилгани саҳиҳ эмас:
لو لاك لما خلقت الافلاك
“Агар сен бўлмаганингда фалакни яратмаган бўлар эдим”. Лекин шу маънодаги турли иборалар билан келган ҳадисларнингсаҳиҳлигини уламоларимиз исбот қилганлар. Аллома Субкий раҳматуллоҳи алайҳ “Шифоус сиқом” китобларида Одам алайҳиссаломнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зоти муборакларини васила қилганликларини саҳиҳ деб айтган ва لو لا محمد ما خلقت آدم ولو لاه ما خلقت الجنة والنار (Муҳаммад алайҳиссалом бўлмаганида Одамни яратмаган бўлар эдим ва у бўлмаса, жаннатни ҳам, дўзахни ҳам яратмаган бўлар эдим) ҳадисини келтириб саҳиҳ деб айтган.
Имоми Роббоний “Мактубот” асарининг 44– мактубида لو لاه لما خلق الله الخلق ولما اظهر الربوبية (У бўлмаганида Аллоҳ таоло махлуқотларни яратмаган ва рубубиятни зоҳир қилмаган бўлар эди) деган ҳадис остида لو لاه لما خلقت الدنيا ولو لاك لما خلقت الجنة (У бўлмаганида дунёни яратмаган ва сен бўлмаганингда жаннатни яратмаган бўлар эдим),لو لاه لما خلقتك خطابا لآدم ولا خلقت سماء ولا ارضا (Одам алайҳиссаломга хитоб қилиб, у бўлмаганида сени яратмаган бўлар эдим ва осмонни, ерни яратмаган бўлар эдим), لو لا محمد ما خلقتك (Муҳаммад бўлмаганида сени яратмаган бўлар эдим),لو لا محمد ما خلقت آدم ولو لاه ما خلقت الجنة والنار (Муҳаммад алайҳиссалом бўлмаганида одамни яратмаган бўлар эдим ва у бўлмаса, жаннатни ҳам, дўзахни ҳам яратмаган бўлар эдим) ривоятларини келтирган.
Баъзилар Одам алайҳиссаломнинг васила қилганлиги ҳақида келган ҳадисни лағв ва ботил деб айтганлар. Агар улар имом Ҳокимнинг тасҳиҳ(саҳиҳлигини исбот қилганлик)ларидан хабардор бўлганларида бундай даъвони қилмас эдилар. Санаддаги ровийлардан бири Абдурроҳман ибн Зайднинг заифлиги туфайли ҳадисни бекорга чиқара олмас эдилар. Чунки ундаги заифлик ҳадисни ботилга чиқарадиган даражада эмас.
Аллома Субкий: “Ҳижрий еттинчи асргача ҳеч ким тавассулни ман қилишга журъат қилган эмас. Ҳатто баъзи муфассирлар Нуҳ ва Иброҳим алайҳиссаломларни васила қилганликларини ҳам айтиб ўтганлар”, – деган. Валлоҳу аълам!