Ассалому алайкум! Устозлар, бизнинг водийда кўпроқ дамас автомобиллари линяларда қатнайди. Дамас кичик бўлгани учун кўп холларда аёл киши билан ёнма-ён ўтирадиган бўлинса бир бирига тегиб кетилади. Бир бирига тегмасликни иложи йўқ дамасни ичи кичкина. Бундай холларда бизга гунох бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда ҳам эркак эркакнинг аёл эса аёлнинг ёнида ўтиришни ҳаракатида бўлиш керак. Иложи йўқ ҳолатда кийим тўсиқ ҳисобланади. Валлоҳу аълам!