Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозга шароит яратиб берганга ажр бўладими?

16:10 / 29.04.2019 | феруза | 1939
Ассалому алайкум! Оилавий корхонамизда 20 та қиз ишлайди. Мен шу қизларга иш бошқарувчи ва жавобгарман. Қўлимдан келганича уларни вазиятга қараб намоз ўқишга, ёпиқроқ кийинишга, жума кунлари саловат айтишга ундаб тураман. Намоз ўқисангизлар вакт бераман дедим. Ҳозир алҳамдулиллаҳ 3таси ўқияпти. Уларни намозларидан ажр умид қилишим тўғрими? Умуман бирорта сура билмайдиганлари ҳам бор. Уларга қандай ўргатишим керак? Араб ҳарфларини билишмайди. Криллчада тўғримас дедилар. Агар телефонларига мп3 шаклида ташлаб берсам ҳам ҳар ўқишганида менга савоби тегадими ёки қийналиб бўлса ҳам ўзим ўргатайми? Бошлиқликни диндаги мажбуриятларини қайси китоблардан ўқисам бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Албатта умид қилсангиз бўлади. Ким бир одамни фарзга далолат қилса ва ўша одам уни қилса далолат қилувчига фарзнинг савоби берилади. 

عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْبَدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلًا أَتَى النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَسْتَحْمِلُهُ فَقَالَ: إِنَّهُ قَدْ أُبْدِعَ بِي، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: اِئْتِ فُلَانًا. فَأَتَاهُ فَحَمَلَهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ 

Абу Масъуд ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, (уловсиз қолганини айтиб), улов сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фалончининг олдига бор», дедилар.
Бас, унинг олдига борди ва у улов берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга қилувчининг ажри мислича 
(ажр)  берилади», дедилар».
Тўртовлари ривоят ривоят қилганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat