Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номоз ўқий десам шамоллашдан қўрқаман

03:46 / 24.09.2021 | Dilovar | 1192

Ассалому алайкум! Мен шу йил рамазон ойидан рўза тутиб бомдод номозини ихлос билан ният қилиб ўқидим, яқинда кунлар совиб кетиши билан шароитимиз йўқлиги туфайли таҳорат қилишга қийналиб қаттиқ шамоллаб қолдим, ҳозир даволаняпман, таҳорат қилиб номоз ўқиийман десам яна шамоллашдан қўрқаман, номоз ўқигим келади, қандай йўл тутсам тўғри бўлади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намозларни ўз вақтида ўқишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Намозга ҳеч қандай ҳолатда узр йўқ. Эрталаб бир марта таҳорат қилиб маҳси кийиб қолганларида оёқни ювмасдан масҳ тортиб юринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat