- Ва алайкум ассалом! Саҳарлик вақти тугашидан олдин ичиб олиб, ифтордан кейин ичсангиз рўза жоиз бўлади. Уламолар тери остига укол қилиш билан рўза очилмайди деганлар. Агар дориларизни укол орқали қиладигани ҳам бўлса шулардан фойдаланинг. Агар кундузи ҳам ичмаса бўлмайдиган даражада бўлса, кейинчалик қазосини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!