Ассалому алайкум! Мен Самарқандликман аммо Сурхондарёда ишлайман йилига 1 ёки 2 марта 2-3 кунга уйга бориб келаман. Уйга борган вақтим намозимни қаср қилиб ўқийманми?
Ассалому алайкум! Фарз ва қазо намозларининг 3-4 ракатида зам сура қўшиб ўқиб юборилса саждаи-сахв вожиб бўладими?
Ассалому алайкум! Мусулмонлар муслмон бўлмаган давлатларни босиб олишса, ўша мамлакатдаги мусулмон бўлмаганларни қул қилиб олса бўладими?
Ассалому алайкум! Уйқудан олдин шахват таранг бўлиб ухлаб қолса ва уйғонгач ички кийимда намлик кўрса, баданда бўлмаса, тахорат олиб намоза ўқиса бўладими?
Ассалому алайкум! Хайвон сўйилиб қони оққан жойга бизлар катталарни кўрсатмалари бўйича у ерга пиёз ташлаб озроқ олов ёқамиз. Лекин сабабини аниқ хеч ким билмаса керак. Динимизда шу холатга бирор кўрсатма борми?