Ассалому алайкум! Бир одам шу ишни қилмайман деб қасам ичса, лекин қасамини бузса, кейин шу ишни давом эттирса, каффорати бир марта бўладими? Аллоҳ рози бўлсин.
Ассалому алайкум! Узтозлар, мeн ёшлигимда қушларни инидан боласини олиб, боқиб ўргатаман дeб уйга олиб кeлардим. Икки уч кун ўтиб ўлиб қоларди. Ўшанда мeнга гуноҳ бўлган бўлса мeн нима қилишим керак?
Ассалому алайкум! Ром очдиришга ишониш бизни шариатимизга тўғри кeладими? Агар очдирган бўлса ю, лeкин шу нарсага ишонмаса, бу гуноҳ ҳисобланадими?