Ассалому алайкум! Витр намозида 3-ракатдан сўнг қунут дуосини ўқимаганлигим Аттаҳиятни ўқиётганимда эсимга тушди. Кейин саждаи саҳв қилдим. Ўқиган витр вожиб намозим дуруст бўладими ёки қазосини ўқиб олайми?
Ассалому алайкум! Исмим Хуррамбек. Ҳолид Ибн Валидга жуда ҳавас қиламан. Тўғриси исмим ўзимга ёқмайди. Исмимни Сайфуллоҳ деб ўзгартирсам бўладими? Ота онамдан рухсат сўрашим шартми?
Ассалому алайкум! Уйланмаган йигит қандай рўза тутиш керак?
Ассалому алайкум! Мен математика фанидан дарс бераман. Ҳар бир касб эгаси ўз касбига доир шариат қоидаларини билгани яхши. Шариатда устозлар нималарни билиши керак? Қандай китоблардан маълумот олсам бўлади.