Ассалому алайкум! Дадам таҳоратда оёғини ювишга қийналади, бели оғриди. Шунда дадамни оёғини мен ювиб қўйсам бўладими?
Ассалому алайкум! Биз қариндошларимиз билан мол сўямиз (5 киши). Қассоб сўйиб бўлиб хаммамизга тенг тақсимлаб беради. Шу сўйилган молни аёлимга ақиқа деб ният қилсак бўладими? Туғулганида қилинмаган экан.
Ассалому алайкум! Бир жойда жамоат бўлиб хатми Қуръон қилинса, бир бирларини эшитиб кузатиб турилса, хар бирларига биттадан хатми Қуръон бўлади деб эшитгандим. Шу тўғрими ёки фақат битта хатм бўлган бўладими?