Ассалому алайкум! Кундузи мен билан ўғлим уйда ўзимиз қоламиз. Ҳали чақалоқ, энди 1 ойлик. Шу ҳолатда йиғлаганда, уйда хеч ким бўлмаса, намозни тўхтатиб болага қараш керакми ёки намозни давом эттиравериш керакми?
Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа пайғамбарлар ҳақида гапирганда, пайғамбаримиз деб гапирса бўладими? Масалан Исо пайғамбаримиз дейилса? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Сакина исмини қизболага қўйса бўладими? Эшитишимча сакина арабчадан таржима қилганда, тинчлик маъносини билдираркан.
Ассалому алайкум! Киши она томондан саййидлардан бўлиши катта эҳтимол бўлса, мазкур киши эҳсонларни олиши қатиъй ман этиладими?
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари! Маълумки, таҳоратда қўл тирсаккача ювилади қўлни унинг охиригача ювса бўладими ва бу ишни таҳоратдан кейин қўшимча равишда қилиш керакми? Ҳудди шундай юзни совун билан ювишчи?