Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таровеҳ намози ҳусусида

17:13 / 13.07.2014 | Marg`uba Narzulla qizi | 3448
Алҳамдулиллаҳ, мағфират даҳасига ҳам етиб келдик, Аллоҳ таоло шу кунларни барчамизга муборак қилсин ва Рамазондан гуноҳларимиз мағфират этилган ҳолатда чиқишлигимизни насиб этсин! Биз аёллар уйда намоз ўқишимиз кераклиги учун, уйда таровеҳни ўқишга ҳаракат қилаяпман. Лекин илмсизлигим учун бир неча саволлар қийнаяпди. Саволларим: 1.Таровеҳ намозига хатми Қуръон шарт қилинганми? 2.Қуръон ўқишни энди ўрганган, лекин хатм қилолмайдиганлар намоз учун ёдлаган кичик суралар билан таровеҳни ўқисалар жоизми? 3.Таровеҳни хуфтондан сўнг бир оз мизғиб олиб, кейин ўқиса жоизми ёки фақат таҳажжудда шундай қилинадими? Шундай кунларда ҳам саволларимизга тоқат билан жавоб бераётганингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Олдиндан ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1.Таровеҳ намозига хатми Қуръон шарт қилинмаган. 2. Қуръон ўқишни энди ўрганган, лекин хатм қилолмайдиганлар намоз учун ёдлаган кичик суралар билан таровеҳни ўқисалар жоиз. Кўпчилик шундай қилади. 3.Таровеҳни хуфтондан сўнг бир оз мизғиб олиб, кейин ўқиса жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat