Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқишлик макруҳ бўлган вақтлар муддати (2)

21:12 / 05.09.2014 | alkhorazmiy | 4530

Олдиндан узр сўрайман, яна сизни намоз ўқишлик макруҳ бўлган вақтлар ҳақидаги савол билан безовта қиляпман. Олдин савол берганимда (http://savollar.islom.uz/savol-28602/) фақат жума кунидаги истисно ҳолатни айтгандингиз. Биз билмоқчи бўлган асосий масала:
1. Намозни қуёш чиқишига қанча қолганида ўқимаслик, яъни тўхтатиш керак?
2. Ўқиш макруҳ бўлган қиём вақти қанча вақт давом этади? Яъни Қуёш қиём ҳолатига киришидан ва чиқишигача бўлган муддат.
3. Кун ботишига қанча вақт қолганда намоз ўқишни тўхтатиш керак? Бунга уломаларнинг фатвоси қандай?
.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Қуёш доирасининг юқори қисми уфқдан чиқишни бошлашида тўхтатиш керак. 2. Буни китобларда минут ёки секунт билан ифода қилинмаган. Ҳар бир нарсанинг сояси ҳаракатдан тўхташи қиём бўлади. Соянинг орқага қайтишни бошлаши қиём ҳолатида чиқиш бўлади. 3. Қуёш доирасининг пастки қисми уфқга ботишни бошлаши билан намоз ўқиш тўхтатилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat