Ҳурматли устоз, менинг бир танишим "агар ов қилаётганда милтиқнинг ўқининг тиғи бўлмаса, у билан овланган ҳайвоннинг гўшти ҳалол бўлмайди" деди. Ҳозирги милтиқларнинг жуда кам туридагининг ўқлари тиғли, кўплари эса ясси бўлади. Шу танишимнинг гапи тўғрими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўқнинг тиғи бўлиш мумкин ҳам эмас. Ўқ ўзи тиғ. Қаерга тегса қон чиқаради. Илмсиз одам ҳалол ва ҳаром ҳақида фатво бермасин.