Ассалому алайкум! Ҳурматли "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати. Аллоҳ таоло сизлардан рози бўлсин. Саволим шундай: Мени бир танишимнинг поччаси колбаса цех очган ва танишим ўша цехда ишлайди. У танишим “ака колбаса мол гўштидан қилинади, молни сўйдириб обкеламиз бошқа ёмон нарса қўшилмайди. 100 % ишонинг. Аппаратлар ҳар куни ювилади. Аввал товуқ гўштига ҳам қилинар эди ҳозир фақат мол гўштидан бўлаяпти” деди. Шу колбасани истеъмол қилса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бу нарсанинг ҳалол ёки ҳаромлиги, ҳайвоннинг сўйилиши ва гўштга қўшадиган нарсаларнинг таркибига қараб бўлади. Ҳалол бўлса ҳалол, бўлмаса ҳалол эмас. Валлоҳу аълам.