Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намози вақтлари

22:50 / 10.06.2015 | Yulduz | 5928

Ассалому алайкум! Фазилатли Шайх Ҳазратларидан дуо олиб Аллоҳ таолони изни билан қазо намозларимни бошлаган эдим. Шайх Ҳазратлари бир жавобда "Асрдан кейин нафл намоз ўқиб бўлмайди" деб жавоб берган эканлар. “Фиқҳ.уз”дан иқтибос "Қуёш чиқаётганда, қиёмга келганда ва ботаётганда қазо намози ўқилмайди. Бундан бошқа барча вақтларда қазо намоз ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам" Мен қуёшга қараб албатта бу вақтларни қачон эканлигини яъни соат неча эканини билмайман. Саволим Аср намозидан кейин нафл ўқиб бўлмаса, қазо ўқиса бўладими? Чунки бу пайт, ҳам жуда қулай, ҳам анча вақт борда. Жавоб учун олдиндан минг бор раҳмат. Илмсизлигим ва вақтингизни олганим учун кечиринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Асрдан кейин шомгача икки вақт бўлиб, бирида қазо ўқиш макруҳсиз адо бўлади. Бу Асрни ўқлигандан то қуёшга қараганингизда кўзни олмайдиган даражада бўлган вақтдир. Буни  фиқҳий китобларимизда “исфироруршшамс” дейилади. У вақтда қуёшнинг нури ўз доирасининг ичига қайтган вақт бўлади. Иккинчиси макруҳ бўлган вақтдир. Яъни “исфироруршшамс”дан қуёш ботай дегунгача бўлган вақт. Бу вақтни ноқис вақт дейилади. Биринчи ҳолатда қазо намозларини ўқиш жоиз. Иккинчи вақтда эса жоиз эмас. Лекин икки вақтда ҳам жаноза ҳозир бўлса ўқиса ва тиловати сажда собит бўлса қилса бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat