Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эмизикли ва ҳомиладор аёлларнинг рўза тутиши

09:47 / 29.05.2013 | muhiddin.r | 10917

8 ойлик эмизикли боласи бор аёл рамазон ро´засини тутадими? Ҳомиладорларчи?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳомиладор ёки сут эмизувчи аёл, аслида рўза тутишга буюрилган. Фақат улар узрли ҳолатдагина рўза тутмасликлари мумкин. Бунда уларнинг ўзларига ёки болаларига зарар етадиган, етиш хавфи бўлса, узр бўлади.     Чунончи, Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай деган:

    فمن كان منكم مريضا او على سفر فعدة من ايام أخر

“Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардадир”. (Бақара сураси, 184-оят). Анас разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда ҳам бундай таъкидланади :

انّ الله وضع عن المسافر الصوم وشطر الصلاة وعن الحبلى والمرضع الصوم

“Албатта Аллоҳ таоло мусофирдан рўзани ва намознинг ярмини, ҳомиладор ва сут эмизувчи аёлдан эса рўзани (фарзиятини) олиб қўйган”. Ҳомиладор ва сут эмизувчи аёл бу ўринда касал ҳукмидадир. Улар бошқа қулай вақт топилганда, ўтказиб юборган рўзаларининг қазосини тутиб берадилар. Мазҳабимизнинг иттифоқий фатвосига кўра, уларга бошқа ҳеч қандай фидя лозим эмас.   Манба

Топ рейтинг www.uz Openstat