Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таом ейилган идиш

15:12 / 28.09.2015 | Ulugbek93 | 3802

Ассалому алайкум! "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати. Мен ҳар доим овқатланиб бўлганимдан сўнг, таом еган идишимни чой билан ёки сув билан тозалаб ичиб олар эдим. Яқинда бир дўстим бу ҳолатни кўриб, бу нарса ҳотирани сусайтиришини ва асосийси яҳудийларга хос одат эканини айтди. Ҳақиқатдан ҳам бу бизнинг динимизга ёд бўлган нарсами? Аллоҳ дин йўлидаги ишларингизга ривож берсин. Ассаламу алайкум.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

 عن جابر قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم :  إذا طعم أحدكم فلا يمسح يده حتى يمصها ، فإنه لا يدري في أي طعامه يبارك له فيه

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бирортангиз таомланса қўлини тозаламагунича артмасин. Чунки таомининг қайси бир бўлагида унга барака берилишини билмайди” дедилар.

عَنْ كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ : كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْكُلُ بِثَلَاثِ أَصَابِعَ وَيَلْعَقُ يَدَهُ قَبْلَ أَنْ يَمْسَحَهَا

Кааъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч бармоқ билан таомланар ва уларни артишдан олдин ялаб қўяр эдилар”.

عَنْ أَنَسٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا أَكَلَ طَعَامًا لَعِقَ أَصَابِعَهُ الثَّلَاثَ قَالَ : وَقَالَ : إِذَا سَقَطَتْ لُقْمَةُ أَحَدِكُمْ فَلْيُمِطْ عَنْهَا الْأَذَى وَلْيَأْكُلْهَا وَلَا يَدَعْهَا لِلشَّيْطَانِ  ، وَأَمَرَنَا أَنْ نَسْلُتَ الْقَصْعَةَ قَالَ : فَإِنَّكُمْ لَا تَدْرُونَ فِي أَيِّ طَعَامِكُمْ الْبَرَكَةُ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таомланганларида уччала бармоқларини ялаб қўяр ва : “Бирортангизнинг луқмаси тушиб кетса уни олсин, унга ёпишган нарсаларни кетказсин ва еб қўйсин. Шайтонга қолдирмасин” дер эдилар ва еган идишимизни салт қилиб қўйишга буюрар эдилар. Сўнг : Барака таомингизнинг қайси бирида эканини билмайсизлар” дер эдилар. Идишни салт қилиш деб, идишда қолган таомни тозалаб еб қўйишга айтилади. Ушбу ҳадислардан қуйидаги фойдалар олинади. Учта бармоқда ейиш.(Муҳтож бўлса 4-5-бармоқларни қўшса бўлади). Бармоқларини ялаб қўйиш. Тушган увоқ ва луқмаларни тозалаб ейиш ёки бирор ҳайвонга едириш. Таомланаётганда таомга шайтонни ҳам келиши. Уни таомга шерик бўлишидан сақланиш учун Аллоҳни зикр қилиш. Идишда таом қолдирмасдан уни тозалаб қўйиш. Ялаб қўйиладими ёки нон билан тозаланадими фарқи йўқ. Шулардан кейин сочиққа қўлини артиш жоизлиги. Ҳадисларда идишни тозалаб қўйиш келган, лекин унга чой қуйиб ичиш келмаган. Табиатингиз кўтарган ишни қилишингиз мумкин, шайтонга насиба қолдирмасангиз бўлди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat