Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳажжуд

13:40 / 19.10.2015 | Yasin | 4464

Ассаламу алайкум! "Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати" узтозлари ва ходимлари. Мен тақво ва солиҳ амалларни маҳкам тутишликни жазм қилганман. Маълумки таҳажжудни тақводор мўминлар уйқуларидан воз кечиб ўқишади. Мен ҳар куни 4 ракъат намоз ўқийман ва ўзимни куни билан енгил ҳис қиламан. Лекин бир хафталарда ёки ундан кўпроқ вақт ўтиб ёки етмай, чарчаб қоламан. Ўша вақтларда тўхтатаман. Илтимос бирор бир тартиб билан ўқишни маслаҳат берингизлар. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Чарчаб қолган кунларингизда хуфтонни ўқиб, витрдан аввал таҳажжуд нияти билан ўқиб олинг. Ибни Обидин “Роддул муҳтор” китобида : “Хуфтон намозидан кейин ўқилган ҳар бир нафл таҳажжуддир” деганлар. Бундай қилиш бутунлай қолдиргандан афзал.  Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat