Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азадор киши ҳақида

16:36 / 17.11.2015 | Abdulloh Ibrahim | 4685

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар! Яна бир марта сизлардан билмаган нарсамни сўрамоқчи эдим. Бир дўстимни отаси яқинда Аллоҳга омонатини топширдилар (Аллоҳ раҳматига олсин), шу дўстимни кейинроқ тўйга таклиф қилишибди. Саволимиз шуки, уч кун аза ўтгандан кейин тўйга борса бўладими? Яна шу дўстим никоҳдан ҳам ўтмоқчи экан, уни ҳам уч кун аза ўтиб бўлгандан кейин қилинаверадими? Излаш хизматидан айни жавобни топа олмадим. Сизлардан ҳам биздан ҳам Аллоҳ рози бўлсин. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатмизда аза тутиш уч кун. Ундан кейин аза тутиш ҳаром ҳисобланади. Тўйга бориши жоиз, балки вожиб бўлиши ҳам мумкин. Аза тутиб никоҳдан ўтмаслиги гуноҳ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat