Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мустаҳаб(истинжо) қилиш ҳақида

08:57 / 03.02.2016 | xamza | 7964

Ассалому алайкум хурматли устозлар, бавл қилгандан кейин мустаҳаб қилмасдан артиниб, таҳорат қилиб номоз ўқиса жоизми? Олдиндан узр, излаш хизматидан фойдаландим, унда “фақат нажосатни кетказиш учун мустаҳаб қилинади” деб ёзган экансизлар. Демак, бавл қилса мустаҳаб қилмасдан артинса ҳам бўлади, шундайми? Аниқ жавоб тополмаганим учун саволни йўллаябман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Кўпчилик намозхонлар, хусусан янги намоз ўқишни бошлаганлар таҳоратни, олд ва орқани ювишдан бошланади – деб ўйлашади. Кўп вақт ўтмай эркак ва аёллар жинсий аъзолари тарафидан беморликларга йўлиқишади. Баъзи кишилар шу тарафидан васвасага учраганлар. Аслида бу иш ўз номи билан мустаҳабдир. Фарз ёки вожиб эмас. Ювиш фақатгина нажосат чиққан жойидан атрофига ёйилиб кетсагина вожиб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар бавл қилганларидан кейин кесакнинг ўзи билан истинжо қилиб, таҳорат олиб намоз ўқиганлари бир неча ҳадисларда зикр қилинган. шариат берган енгилликни қийинлаштириб, йўлни ўзимизга торайтирмайлик. Бавл қилгандан кейин кесак билан тозаланиб таҳорат олиб намоз ўқилаверади. Хусусан совуқ ўлкаларда, шароитлари оғир жойларда. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat