Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тирноққа масҳ тортиш

17:50 / 12.05.2016 | Sunshine | 7355

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволим ножоиз бўлса олдиндан узр сўрайман. Излаш хизматидан топа олмадим. Бир  ҳамкасбим “аёллар таҳорат олгач лак (тирноқ бўёғи) суртиб устидан худди махсига масҳ тортгандeк масҳ тортиб, бир нeча кун (то лак ўчишни бошламагунча) устидан таҳорат олиб, ибодат қилиш мумкин” дeб қолди. Шу масалага ойдинлик киритиб бeрсангизлар. Олдиндан ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Динимизда бундай гап умуман йўқдир. Бу гапни чиқарган аёл муслималарни ибодатсизликка ёки қилган ибодатларини хабата бўлишга чақирган бўлади. “Аёллар таҳорат олгач лак (тирноқ бўёғи) суртиб устидан ҳудди оёққа маҳс тортгандeк маҳс тортиб, бир нeча кун (то лак ўчишни бошламагунча) устидан таҳорат олиб, ибодат қилиш мумкин” деб гап чиқарган аёлга шу ишни қилган барча аёлларнинг гуноҳлари ҳеч қандай камчиликсиз ёзилишда давом этаверади. Чунки бир бора ғусл вожиб бўлган аёл ўша лак устидан масҳ тортиб юраверса, жанобатдан покланган бўлмайди. Лак суркалган тирноқларга таҳорат ва ғуслда сув тегмайди. Қолаверса ўзича фатво берувчилар ҳақида Абдуллоҳ ибн Жаъфардан ривоят қилинган ҳадиси шарифда батафсил баён қилинган.

عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ

Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар». Доримий ривоят қилган. Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади. Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди. Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган. Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган. Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар.(“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat