Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳни тушда кўриш

08:35 / 13.10.2016 | ubaid | 15416

Ассалому алайкум! Тушда Аллоҳни кўриш имкони ва эҳтимоли борасида маълумот берсангизлар.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолони тушда кўриш бор нарса. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир неча ҳадисларида : “Роббимни тушимда кўрдим” деганлар. Шулардан бири имом Аҳмад ўз “Муснад”ларида, шунингдек имом Термизий ҳам “Сунан”ларида келтирганлар. Мужтаҳид имомларимиз ҳам бир неча бор тушларида Аллоҳ таолони кўрганларини айтганлар. Аҳли сунна вал жамоа уламолари : “Аллоҳ таолони тушда кўриш мумкин” дейдилар. Бунинг ҳақиқати шуки, Аллоҳ таолонинг мисли-ўхшаши йўқ. Бу ҳақда Аллоҳ таоло : “لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ” яъни “У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир” деб марҳамат қилган. (“Шууро” 11-оят).
Лекин Аллоҳ таоло Ўзига масал-мисолни исбот қилган.

  اللَّهُ نُورُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ مَثَلُ نُورِهِ كَمِشْكَاةٍ فِيهَا مِصْبَاحٌ الْمِصْبَاحُ فِي زُجَاجَةٍ الزُّجَاجَةُ كَأَنَّهَا كَوْكَبٌ دُرِّيٌّ يُوقَدُ مِن شَجَرَةٍ مُّبَارَكَةٍ زَيْتُونِةٍ لَّا شَرْقِيَّةٍ وَلَا غَرْبِيَّةٍ يَكَادُ زَيْتُهَا يُضِيءُ وَلَوْ لَمْ تَمْسَسْهُ نَارٌ 

"... Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир. Нурининг мисоли худди бир токча, унинг ичида чироқ бор, чироқ эса шиша ичида, шиша эса гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб, шарқий ҳам, ғарбий ҳам бўлмаган муборак зайтун дарахтидан ёқиладир. Унинг мойи ўзига олов тегмаса ҳам, ёритиб юборай дейди..."(“Нур” 35-оят).
Бошқа бир оятда очиқ-ойдин :

وَلَهُ الْمَثَلُ الْأَعْلَى فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ

“...Осмонлару ердаги энг олий васф Уникидир...” деган. (“Рум” сураси 27-оят).
“Масал” билан “мисол” бир маънода бўлиб, кўриниши бошқа маъноси бир сўзлардир. Икки нарсанинг бир-бирига ўхшаши қайси бир навъда бўлади. Аллоҳ таоло эса шундай навъдан пок Зотдир. Шунинг учун Аллоҳ таолони бирор нарсага ўхшатишлик муҳолдир. Лекин мисол келтириш мумкин. Худди юқоридаги оятда Аллоҳ таоло нурининг мисолини келтиргани каби. Мисол келтириш билан бир нарсага ўхшатиш деган нарса келиб чиқмайди. Оддий мисол: инсон ҳам эшитади, робот ҳам эшитади. Роботнинг эшитишининг мисоли одамнинг эшитиши кабидир, лекин ҳеч ким “робот инсон эшитгандек эшитади” демайди.
Инсон Аллоҳ таолони тушида айни ўзини ҳам, мислини ҳам кўрмайди. Аллоҳ таолонинг айни Ўзини бу дунёда кўришнинг имкони бўлмагани учун кўра олмайди. Мислини эса Аллоҳ таолонинг мисли йўқ бўлгани учун кўра олмайди. Лекин тушда Унинг мисолини кўра олиши мумкин.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat