# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
89 | машойихлар | Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳини кўрмаган уламолар |
88 | асҳобларимиз | Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи, Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний |
81 | қазо | Қилиниши лозим нарсани белгиланган вақтидан кейин қилишни «қазо» дейилади. |
79 | адо | Қилиниши лозим бўлган нарсани шариатда белгиланган вақтда қилишни «адо» дейилади. |
78 | рукн | Бир нарсанинг вужудга келиши унга боғлиқ бўлган ва ўзи ўшандан бир бўлак бўлган нарсадир. Мисол учун, сажда намознинг рукнларидан биридир. Сажда бўлмаса, намоз вужудга келмайди. Шу билан бирга, сажда намознинг бир давоми... |
77 | шарт | Бир нарсанинг вужудга келиши унга боғлиқ бўлган ва ўзи ўшандан ташқарида бўлган нарса шартдир. Мисол учун, тоҳарат намознинг шартларидан биридир. Тоҳарат бўлмаса, намоз вужудга келмайди. Аммо тоҳарат намоздан давоми... |
76 | мубоҳ | Шариат томонидан мукаллаф кишига қилиш ёки қилмаслик ихтиёри тенг берилган нарса мубоҳдир. Емоқ ёки ичмоққа ўхшаш нарсалар. Ҳаромлиги ёки манъ қилингани ҳақида ҳукм келмаган барча нарсалар мубоҳдир. Мубоҳ нарсани давоми... |
75 | макруҳи танзиҳий | Озодалик макруҳи. Шариат тарк қилишни жазм бўлмаган ва уқубат тайин қилмаган ҳолда талаб қилган нарса макруҳи танзиҳийдир. Бунга мушук ва йиртқич қушлар теккан сувдан тоҳарат қилиш, суннати муаккада ишларни тарк давоми... |
74 | макруҳи таҳримий | Ҳаром ҳисобланадиган макруҳ. Шариат (оҳод хабарларда) қатъий бўлмаган далил ила тарк қилишни жазм ила талаб қилган нарса макруҳи таҳримий бўлади. Бунга бировнинг савдоси устига савдо қилиш ёки совчилиги устига давоми... |
73 | ҳаром | Ҳаром - (араб. - ман қилинган, тақикланган) - шариатда ҳеч қандай шубҳасиз, очиқ- ойдин равишда ман қилинган нарса. Арақ, нажосат тушган сув каби ичимликлар, чўчқа гўшти, Аллоҳнинг исми айтилмай сўйилган ҳайвонлар гўшти, давоми... |
72 | суннат | Шариат жазм бўлмаган ҳолда талаб қилган, уни қилган одам савоб олиб, қилмаган мазаммат қилинмайдиган амал «суннат» дейилади. |
71 | вожиб | Шариат жазм ила, аммо қатъий бўлмаган далил билан талаб қилган амал вожибдир |
70 | фарз | Шариат жазм ила, шубҳасиз ва қатъий далил билан талаб қилган иш фарздир. |
65 | кейин келган мужтаҳидлар | Абу Юсуф ва Муҳаммад ҳамда улардан сўнг келганларнинг асҳобларидир. Улар кўпчилик бўлиб, хабарлари табақот китобларида келган. |
63 | амолий китоблар | «Амолий» имлонинг жамъидир. Бунда, мужтаҳид ўтирганда унинг атрофига шогирдлари қоғоз-қаламларини олиб ўтиради. Сўнг, олим илмда Аллоҳ унга билдирган нарсани ёддан гапиради. Шогирдлар уни ёзиб боради. Кейин, ёзган давоми... |