# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
3459 | Ҳисба | Ҳисба - виждон амри ёки хизмат юзасидан шариат нормаларига амал этилишини назорат қилиш; уни амалга оширувчи шахс муҳтасиб деб аталади. Дастлаб халифа Али (кв) даврида қайд этилган, лекин Ҳ. истилоҳи ўрнига дастлаб давоми... |
3458 | Ҳизбут - таҳрир | Ҳизбут - таҳрир (тўла номи "Ҳизбут таҳрир ал-исломий" - "Ислом озодлик партияси") — норасмий сиёсийлашган диний тузилма (оқим). 1953 й.да Исроилда пайдо бўлди. Асосчиси - шайх Тақиюддин Набаҳоний (1909-1979). У давоми... |
3457 | Ҳизбуллоҳ | Ҳизбуллоҳ - (араб. - Аллоҳ партияси) -исломдаги фундаменталистик фирқа. 80-й.ларнинг ўрталарида ташкил топган. Бир неча мусулмон мамлакатларда, асосан, Эрон ва Ливанда фаолият юритади. Ҳ.нинг асосий шиори - "Ислом давоми... |
3456 | Ҳижрий йил ҳисоби | Ҳижрий йил ҳисоби - халифа Умар ибн Хаттоб томонидан жорий қилинган мусулмонлар йил ҳисоби. Муҳаммад (сав) ва сафдошларининг Маккадан Мадинага кўчиши (қ. Ҳижра) билан боғлиқ. Қамарий (ҳижрий-қамарий йил) ва шамсий давоми... |
3455 | Ҳижоб | Ҳижоб - (араб. - парда, ёпинғич) - мусулмон аёлларнинг кўчага чиққанда танасининг аврат қисмини беркитиб турадиган ёпинғичи. Ҳ.ни дастлаб Муҳаммад (сав)нинг хотинлари кейинчалик барча озод мусулмон аёллар ёпиниши давоми... |
3454 | Ҳидоят | Ҳидоят - (араб. - тўғри йўл) - ҳақиқий эътиқод йўлидан юриш. Залолатнинг қарама- қаршиси. Ҳ. Аллоҳ ўз бандалари учун кўрсатган энг тўғри йўл ҳисобланади. Қуръони каримнинг юзлаб оятларида Ҳ. тўғрисида маълумотлар бор. давоми... |
3453 | Ҳидоя | Ҳидоя - (араб. - қўлланма; тўла номи "ал- : Ҳидоя фи шарҳ ал-Бидоя" - "Бидоя \ (китоби)нинг шарҳи бўйича қўлланма") - ; суннийликнинг ҳанафийлик мазҳабида кенг И тарқалган шариат қўлланмаси (кодекси). Қўлланмани давоми... |
3452 | Ҳаққ | Ҳаққ - ("асл", "ҳақиқий", "ҳақиқат") - воқелик ҳақида билдирилган фикр воқеликка тўғри : келишини англатувчи термин; фикр ! мулоҳазаларнинг воқеликка мос келиши сидқ | термини билан ифодаланган. Бу икки давоми... |
3451 | Ҳашшошийлар | Ҳашшошийлар - (араб. - ҳашиш чекувчилар, гиёҳвандлар) - исмоилийлар ичидаги яширин террорчилик билан шуғулланган фирқа тарафдорлари. 11-а. охирида Эронда исмоилийлар ҳаракатининг бўлиниб кетиши натижасида пайдо давоми... |
3450 | Ҳашвийлар | Ҳашвийлар - ал-Ҳашавия (ёки аҳл ал-ҳашв) - антропоморфик (худони инсон қиёфасида тасаввур этувчи) қарашларни тарғиб этган мусулмон анъаначилари (традиционалистлар)нинг лақаби. 8-а.да антропоморфик иборалар қўллаган, давоми... |
3449 | Ҳафтияк | Ҳафтияк - (форс. - еттидан бир) - Қуръони каримнинг еттидан бир қисми битилган китоб. Ёш қориларга қулай бўлсин учун Қуръон сураларидан бир нечтаси (13-14 та) танланиб, қироат китоби шаклига келтирилган, уни талабалар давоми... |
3448 | Ҳасан Басрий | Ҳасан Басрий - Абу Саид ибн Абил Ҳасан Ясор (642-728) - илк исломнинг йирик илоҳиёт олими. Мадинада туғилган, 657 й.дан Басра ш.да яшаб, шу ерда вафот этган. 663- 665 йларда ҳоз. Афғонистон ҳудудидаги ҳарбий юришда қатнашган. давоми... |
3447 | Ҳасан ал-Банно | Ҳасан ал-Банно - (1906-1949) - имом шайх. Аввал Рашод мадрасаси, Маҳмудиядаги (Қуйи Миср) Эъдодий мадрасада, сўнг Қоҳирадаги Дорул-улумда таълим олди Ёшлигиданоқ "Адабий ахлоқ жамиятиЪЪ кейинроқ "Ҳаромдан ман этиш давоми... |
3446 | Ҳасан ибн Али | Ҳасан ибн Али - (625-669) - Али ибн Абу Толиб(кв)нинг (Фотимадан туғилган) ўғли, Муҳаммад(сав)нинг набираси, иккинчи шиа имоми. 661 й.да Али ўлдирилгандан кейин унинг тарафдорлари Ҳ.ни Ироқда халифа деб эълон қилган ва Муовия давоми... |
3445 | Ҳаром масжиди | Ҳаром масжиди - (араб. - муқаддас масжид) - Маккадаги Каъба ибодатхонаси ва у билан боғлиқ бўлган мажмуа. Қуръонда шу ном билан тилга олинган. Бу мажмуа қадимдан мавжуд бўлган, арабларда исломгача ҳам сиғиниладиган давоми... |