# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
132 | нажас | Нажас покнинг зиддидир. Шаръий эътиборда ифлос саналган нарса нажас бўлади. |
131 | соҳиби узрлик | Доимий ел келадиган, бурни қонайдиган, жароҳат ва турли хил тошмаларидан доимий сув чиқиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, бавл томчилаб турадиган ёки аёллардаги шамоллаш туфайли ҳидли суюқликлар ёки давоми... |
130 | истеҳоза | Фиқҳий таъриф бўйича «Истеҳоза» аёл кишининг раҳмидан одат(ҳайз ва нифос)дан ташқари қон оқишидир. |
129 | тахтакач | «Тахтакач» деганда, аслида, суяк синганда ёки бирор жойи чиққанда икки тарафдан тахта ёки шунга ўхшаш нарсани қўйиб боғлашга айтилади. Аммо, умуман, жароҳатни боғлаш ёки тўсиб қўйишлар ҳам шунга киради. Гипслаб қўйиш, давоми... |
128 | жавроб | «Жавроб» сўзи асли «кавроб» бўлиб, араб тилига бошқа тилдан кириб қолган экан. «Қомусул Муҳийт» ва «Лисонул Араб» номли энг мўъ-тамад луғат китобларда айтилишича, «жавроб» кишининг оёқларига ўраладиган нарса экан. давоми... |
127 | фарсах | 5544 метр масофа |
126 | чориқ | Совуқда махсининг устидан кийиладиган нарса |
125 | масҳ | «Масҳ» сўзи луғатда қўлни бир нарсанинг устидан силаб ўтказишга айтилади. Шаръий истилоҳда эса, сув билан ҳўлланган қўлни махсус оёқ кийимининг махсус жойидан махсус замонда силаб ўтказишга «махсига масҳ тортиш» давоми... |
124 | махси | Махси–маълум ва машҳур оёқ кийими. У оёқни тўпиғидан юқорисигача яхшилаб беркитиб туради. Совуқдан ва турли нопокликлардан сақлайди. «Махси» деб номланмаса ҳам, унинг мазкур сифатларига эга бўлган оёқ кийимлари давоми... |
123 | камон ўқи етадиган жой энг қисқа масофа | 184.80 метр. |
122 | таяммум | «Таяммум» сўзи луғатда «қасд қилиш» маъносини билдиради. Шариатда эса: «Аллоҳга қурбат ниятида покловчи тупроқ моддасини махсус сифат ила икки қўл ҳамда юзга суртиш таяммумдир». |
121 | аршин | Аршин» деганимизда ўртача одамнинг панжаси учидан тирсагигача бўлган узунлик тушунилади. Бу 61,2 см бўлган. Демак, эни ва бўйи 6 метру 12 см.дан бўлган ҳовузнинг суви, Ҳанафий мазҳаби бўйича, нажас нарса тушса, нопок давоми... |
120 | нифос | «Нифос» сўзи «туғиш» ва «қон» маъноларини англатади. Шариатда эса, туғишдан кейин аёл кишининг раҳмидан келган қонга «нифос» деб айтилади. |
119 | ҳайз | «Ҳайз» луғатда «оқиш» маъносини билдиради. Шариатда эса, балоғатга етган аёл жинсининг раҳми ичидан туғишсиз, беморликсиз муайян муддатда чиқадиган қон ҳайздир. Одатда, ҳайзнинг ранги қорамтир, ўзи ҳароратли ва давоми... |
118 | эҳтилом | Уйғонган киши маний ёки мазийни кўриши. «Эҳтилом» дегани «уйқуда жинсий яқинликни кўрмоқ», «уйқуда булғанмоқ», деганидир. |