Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
117 жунуб «Жунуб» сўзи луғатда «четда турувчи» маъносини англатади. Шариатда эса, жинсий яқинлик, уйқуда булғаниш ва бошқа сабабга кўра манийи чиқиб, ғусл вожиб бўлган шахсга айтилади. Fусл вожиб бўлган одам намоздан, давоми...
116 вадий Сийгандан кейин аҳёнда чиқадиган қуюқ оқ суюқлик.
115 мазий Эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик.
114 маний Шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқликдир.
113 таҳийяти масжид «Масжид саломи» - Масжидга киргач ўқиладиган икки ракатли намоз.
112 ғусл «Ғусл» сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади. Шариатда эса, Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга «ғусл» деб айтилади.
111 зеҳк Кулганда овозни ўзи эшитиб бошқа эшитмаса «зеҳк» дейилади ва бундай кулгу ила намоз бузилади-ю, тоҳарат бузилмайди.
110 тахлил қилиш Тахлил қилиш бармоқларни бир-бирига ёки соқолни орасига киритиш билан бўлади.
109 мисвок қилиш Бизда «мисвок қилиш» деб ишлатиладиган истилоҳ тишни ишқалаб ювиш маъносидадир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг замонларида маълум бир буталарнинг, аниқроғи эса, арок номли бутанинг учи юмшатилган новдалари давоми...
108 русғ «Русғ» сўзи арабча бўлиб, билак билан кафтнинг қўшилиш бўғинидаги бир оз туртиб чиқиб турадиган суякка айтилади.
107 тасмия «Бисмиллаҳ»ни айтишни англатади
106 вузуъ «Вузуъ» сўзи луғатда «гўзаллик» ва «ялтираш» маъносини билдиради. Шариатда эса, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш нияти ила баъзи аъзоларни ювишга вузуъ–тоҳарат деб айтилади.
105 тоҳарат Поклик деган маънони англатади.
104 китоб «Китоб» сўзи «ёзиш» ўзагидан олинган бўлиб, «ёзилган» маъносини англатади. Бир тўп ёзилган варақларнинг муқова орасига олингани «китоб» деб ишлатиб келинган. Аслида эса, у кенгроқ маънони англатади. Қуръони давоми...
103 узрлар Фиқҳий истилохда доимо бурнидан қон оқиб туриши, сийдиги оқиб туриши, ел чиқиб туриши каби нарсалар англанади.
Топ рейтинг www.uz Openstat