Ассалому алайкум! Аллоҳнинг инояти билан ҳозирда Жанубий Кореяда ўқимоқдаман. Ёзги таътил давомида бир ресторан ошхонасида ишлайман. Ушбу ошхонада асосан сабзавотларни майдалаб овқат учун тайёрлаб бераман. Мен қиладиган ишларим орасида фақат биргина шубҳалиси бор. Бизнинг ошхонада 4 хил навдаги гўшт сотилади. Шулардан 3 хили мол гўштидан 1 хили эса чўчқа гўшти. 80% 3 хил мол гўшти 20% эса чўчқа гўшти сотилади. У гўшт қуритилган ҳолатда сотилади ва мен оша гўштларни тарозига қўйиб ўлчаб идишларга солиб бераман. Шу топганим харомга кирадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бошқа иш топинг. Валлоҳу аълам!