Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касбим

11:26 / 30.08.2019 | 1473
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда аёл ва эркаклар аралашиб ишлаши афсуски одатий ҳол бўлиб қолган. Менинг касбим инженерлик. Бир хонада эркаку аёл бирга ўтирамиз. Лойиҳани бажариб бўлгандан сўнг, унга қўл қўйдириш, қоғозга чиқариш учун улар билан мулоқот қилишга тўғри келади. Улар билан фақат ишга доир масалада мулоқот қиламан. Улар авратларини очиб юришади. Чунки деярли ҳаммаси ғайриддин, муслималар ҳам афсуски шундай ҳолатда. Уларга деярли қарамасликка ҳаракат қиламан. Мулоқотни ҳам иложи борича қисқа қилишга ҳаракат қиламан. Хонада эса деярли улар билан гаплашмайман. Айтинчи бу касбим ҳалолми? Яъни бу касбим орқасидан келган пуллар ҳалолми ёки касбимни ўзгартирайми? Бу мен учун жуда муҳум. Ахир бутун ибодатларим ҳалол луқмага боғлиқку! Шунинг учун сизлардан аччиқ бўлса ҳам ҳақиқатни эшитишни ҳохлайман. Жавобингизни орзиқиб кутаман. Аллоҳ ҳар биримизни ҳалол касбга мувофақ қилсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Касбингиз ҳалол. Ҳар бир ҳаромдан тийилганингиз учун фарз амалини бажарганнинг савобига эга бўласиз. Чунки ҳаромни тарк қилиш фарздир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat