Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бойлар ва камбағалларни жаннатга кириши ҳақидаги ҳадис

22:48 / 18.08.2018 | Javohir _ | 3413
Ассалому алайкум! Бир ҳадисни тушунтириб берсангизлар, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Камбағаллар жаннатга бойлардан беш юз йил олдин киришади», дедилар. Имом Термизий ривоят қилиб, саҳиҳ ҳадис дедилар. Ушбу ҳадис юзасидан саволлар: Агар бой ҳам камбағал ҳам тақводор бўлсалар ҳам ҳадисда келтирилгандек бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Киришда ҳисоб китоблари осон бўлгани учун камбағаллар аввал кирадилар. Жаннатдаги даражалар борасида эса қуйидаги линкда берилган жавобни ўқинг
http://savollar.islom.uz/s/61823 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ فُقَرَاءَ الْمُهَاجِرِينَ أَتَوْا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالُوا: ذَهَبَ أَهْلُ الدُّثُورِ بِالدَّرَجَاتِ وَالنَّعِيمِ الْمُقِيمِ، فَقَالَ: وَمَا ذَاكَ؟ قَالُوا: يُصَلُّونَ كَمَا نُصَلِّي، وَيَصُومُونَ كَمَا نَصُومُ، وَيَتَصَدَّقُونَ وَلَا نَتَصَدَّقُ، وَيُعْتِقُونَ وَلَا نُعْتِقُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَفَلَا أُعَلِّمُكُمْ شَيْئًا تُدْرِكُونَ بِهِ مَنْ سَبَقَكُمْ، وَتَسْبِقُونَ بِهِ مَنْ بَعْدَكُمْ، وَلَا يَكُونُ أَحَدٌ أَفْضَلَ مِنْكُمْ إِلَّا مَنْ صَنَعَ مِثْلَ مَا صَنَعْتُمْ؟ قَالُوا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: تُسَبِّحُونَ وَتُكَبِّرُونَ وَتَحْمَدُونَ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ مَرَّةً. قَالَ أَبُو صَالِحٍ: فَرَجَعَ فُقَرَاءُ الْمُهَاجِرِينَ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالُوا: سَمِعَ إِخْوَانُنَا أَهْلُ الْأَمْوَالِ بِمَا فَعَلْنَا فَفَعَلُوا مِثْلَهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ذَلِكَ فَضْلُ اللهِ يُؤْتِهِ مَنْ يَشَاءُ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Фақир муҳожирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Мол-дунёси кўплар даражотларни ва доимий неъматни олиб кетдилар», дейишди.
У зот:
«У нимадир?» дедилар.
Улар:
«Биз намоз ўқиганимиздек намоз ўқирлар. Биз рўза тутганимиздек рўза тутарлар. Улар садақа қилурлар. Биз садақа қила олмасмиз. Улар қул озод қилурлар, биз озод қила олмасмиз», дедилар.
У зот:
«Сизни ўзингиздан олдингиларга етиб олишингиз, ўзингиздан кейингилардан ўтиб кетишингизга сабаб бўладиган, сиздан ҳеч ким афзал бўлмайдиган, фақат сиз қилганни қилсагина бўладиган нарсага далолат қилайми?» дедилар.
Улар:
«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди.
У зот:
«Ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта тасбеҳ, такбир ва таҳмид айтасиз», дедилар».
Абу Солиҳ:
«Фақир муҳожирлар яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтиб келиб:
«Мол-дунёси кўп биродарларимиз биз қилган нарсани эшитиб қолиб, ўшанга ўхшаш ишни қилдилар», дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«У Аллоҳнинг фазлидир, хоҳлаган кишисига берур», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадисда мусулмонларнинг биринчи авлодига хос бир фазилат устида сўз бормоқда. У ҳам бўлса, савоб иш қилишда бир-биридан ўтишга ҳаракат ва унга эришиш йўлларини излашдир.
Фақир-мискинликлари туфайли бой-бадавлат кишиларга ўхшаб садақа қила олмай, қул озод эта олмай юрган муҳожир саҳобалар қандай қилиб кўпроқ ажру савобга эга бўлиш йўлини сўраб келдилар. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни намоздан кейин зикр қилишга иршод қилдилар.
Келинг, ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдаларни бир бошдан кўриб чиқайлик:
1. Кўп савоб олаётган кишиларга ҳавас билан қараш мумкинлиги.
2. Билмайдиганлар биладиган кишилардан сўрашлари кераклиги.
3. Садақа ва қул озод қилиш кўп ажр келтириши.
4. Ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», «Алҳамдулиллаҳ» ва «Аллоҳу акбар»ни зикр қилиш, кўп мол садақа қилиш ва қул озод этишдан ҳам кўпроқ савобга сабаб бўлиши.
5. Фақир муҳожирларнинг иложи борича кўпроқ савоб олишга интилишлари.
6. Исломда шукр қилувчи бойнинг яхши эканлиги. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat