Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шундай савдо мумкинми?

12:32 / 13.10.2019 | Fazliddin | 1740
Ассалому алайкум! Яқинда бозорга чиқдим. Бир иш бошлашдан олдин у ишни шаръий одоб ва қоидалари билан танишиш керак деб ҳисоблардим. Лекин тўсатдан чиққаним учун ва катта мавзу болган савдо илмини ўрганганим йўқ. ин ша Аллоҳ дуоларингиз билан ўрганиб оламиз. Саволим менинг маҳсулотим бор ва баъзи одамларнинг маҳсулотлари йўқ. Улар мендан шу маҳсулотни олишади, яъни сотиб олмайди балки ўша куни сотилса фойда қўйиб пулини сотилмаса маҳсулотни қайтаради. Мен уларга 100мингга берсам улар харидорга устига фойда қўйиб сотади. Менга 100мингни сотганида беради. Улар сотиб олишмайди насияга, фақат фойдалангани олади. Шу савдо тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз уларни ўз молингизни сотишга вакил қилинг ва 110.000га сот, 100.000 менга 10 сенга. Ундан ортиғига ҳам сотсанг ортиғи ҳам сенга деб хизмат ҳаққини белгилаб қўйинг. Мабодо сотолмаса қайтариб олаверасиз. Буни сотишга вакил қилиш дейилади. Бу жоиздир. Шу ўринда вакил бўлувчилар бозордаги нархни оширадиган ва макр ёлғон бўладиган йўлларни тутмасинлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat