Ассалому алайкум! Инсон хаётида хар куни хар хил юмушга учрайди. Масалан савдо сотиқ, тижорат, соғликни сақлаш муассасаларида маълум миқдордаги тўловларда маълум суммаларни қайтариб беришмайди. Савдо сотиқ дўконларида масалан 21.160 сўмга бирор нима харид қилсангиз 21.200 сўм олиб қолишади, соғлиқни сақлаш ва банк муассасаларида қайтими йўқ деб турли суммаларни ушлаб қолишади. Қанча сумма бўлса хам бу инсонни ризқи-ҳаққи. Баъзилар буни садақа эхсон ўрнида таклиф қилади. Шунда бу қабул бўладими? Буни хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Қайтиб бермаётганлар розилигини ҳам олиб қўйишсин. Валлоҳу аълам!