Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маййитни кўмиш ишлари

08:28 / 11.12.2015 | Nazirjon Yusupov | 3233

Ассаламу алайкум! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг “Ижтимоий одоблар” китоблари 426-бетдан иқтибос келтираман : «Агар Аллоҳ кўрсатмасин, маййит ёмон одам бўлса, унинг касофати ҳаммага уради. Унинг касофатидан қутилиш учун ҳам уни тезроқ олиб бориб кўмиш керак бўлади». Иқтибос тугади. Сизлардан илтимос мана шу жумлани бизларга шарҳлаб берсангизлар. Биз шу жумлани тушунмай қолдик. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Биз ожиз ва илмсиз бандаларни Аллоҳнинг Ўзи мағфират этсин, Омин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رضي الله عنه ، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: أَسْرِعُوا بِالْجِنَازَةِ، فَإِنْ تَكُ صَالِحَةً فَخَيْرٌ تُقَدِّمُونَهَا إِلَيْهِ، وَإِنْ تَكُ غَيْرَ ذَلِكَ فَشَرٌّ تَضَعُونَهُ عَنْ رِقَابِكُمْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жанозани тезлатинглар. Агар аҳли солиҳ бўлса, яхши. Уни (яхшиликка) тақдим қиласизлар. Агар ундан бошқача бўлса, ёмон. Уни елкангиздан (тезроқ) қўясиз», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
Жанозани тезлатишда фақат яхшилик кўзда тутилган. Агар маййит аҳли солиҳ, тақводор, яхши одам бўлса, унга ўлими пайтида у дунёдаги жойи ва у ердаги неъматлар, иззат-икром кўрсатилган бўлади. Маййит ўзи учун тайёрланган ўша яхшиликларга тезроқ етишишга интиқ бўлиб, ошиқиб туради. Шунинг учун уни тезроқ олиб бориб жойи­га қўйиш керак.
Агар Аллоҳ кўрсатмасин, маййит ёмон одам бўлса, унинг касофати ҳаммага уради. Унинг касофатидан қутулиш учун ҳам уни тезроқ олиб бориб кўмиш керак бўлади.(“Ижтимоий одоблар” китобидан).
Ҳазратимизнинг ушбу ҳадисга қилган шарҳлари ҳадисдаги “агар у солиҳ бўлмаса, ёмон нарса” эканлиги ва уни тезроқ кўмиб йўқ қилиш кераклигига мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat