Ассалому алайкум! Билмасдан саҳиҳ бўлмаган хадисларга амал қилиш ҳукми қандай?
Ва алайкум ассалом! Заиф ҳадисларни санади заиф бўлсада, ҳеч ким “Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари эмас” дея олмайди. Шунинг учун улардан фарз, вожиб ва суннат каби ҳукмлар олинмасада, фазилатли амаллар борасида келган заиф ҳадисларга амал қилиш мумкин. Валлоҳу аълам!