Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қимматбаҳо қоғозлар

19:48 / 30.12.2017 | DS | 5495

Ассалому алайкум! Қимматбахо қоғозлар бозорида бирор компанияга эгалик ва кўрган даромадига шериклик қилиш хуқуқини берувчи акцияларини сотиб олиб нархи ошганидан кейин сотиб фойда кўриш жоизми? Энди шу акцияларни келажакда маълум бир нархда сотиб олиш вариантини берувчи контрактлар (опционлар)га эгалик қилиб  ёки улар билан савдо қилиб фойда кўрсачи, жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу қайси компанияни акциясини сотиб олиш ва сотишингизга боғлиқ. Шариатга зид бўлган нарсаларни ишлаб чиқарувчи компанияларнинг акцияси бўлса жоиз эмас. 2). Акциялар 100 сўм бўлса 90 сўмга сотилиб ой охирида 100 сўм қилиб бериладиганлари бор. Бу ҳам жоиз эмас. Баъзилари 100 сўмга сотиб ҳеч қандай ишлаб чиқарувчисиз сиз қарз берганлигингиз учун 110 сўм қилиб қайтариб берувчилар бор. Бу ҳам жоиз эмас. Аниқ қандай акция сотиб олишини, нималар билан фаолият юргазишини ва нимани эвазига фойда беришини аниқ ёзиб юборинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat