Ассалому алайкум! Яқин кунларда бир муаллим ўқувчиларига: "Аллоҳ таоло айтади бу дунё ташвишларига чидамаган инсон осмоним остидан чиқиб кетсин" деган фикрни топшириқ бажармаганларга гапирмоқда. Саволнинг мазмуни шуки, Аллоҳ таоло шундай сўзларини бирор оятда айтганми ёки гапираётган инсон ўзи тўқиб чиқарганми?
– Ва алайкум ассалом! Бундай маънодаги ривоятни баъзи уламолар мавзуъ, тўқима, ёлғон дейишган. Валлоҳу аълам!