Ассалому алайкум! Мен бир ҳадисни эшитганимдан буён ой хаёлимдан чиқмай қолди. Ҳадисни тўлиқ матнини билмайман. Бир куни пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидда ўтиргандилар бир одам кириб келди. Шунда саҳобалари бизнинг тақводор инсонимиз шу киши доим рўзадор, намозхон, ибодатгўй дейишди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу одамнинг юзида шайтон аломати сезилаяпти дедилар ва ёнига чақириб сен масжидга кирганингда ҳаёлингдан мен булардан яхшиман деб ўйладингми дедилар. Одам ҳам шундай дедилар. Менда ҳам шундай ҳаёллар бўлади ҳаммадан кўра яхшиман бундай қилмаябди бу мен қиляпман, ақлим ҳам булардан яхшироқ деган ҳаёллар келади лекин ўзимга ўзим айтаман бу томонлама яхшидурсан лекин бошқа томонлама ёмонсан. Бундай ўйлашим керак эмас дейман ўзимга ўзим. Саволим ҳадисни давоми ва ўша ҳадисдаги инсоннинг ҳаёти охири қандай бўлган?
– Ва алайкум ассалом! Билмадик. Устозларимиз ҳамма вақт “Айни вақтда ҳамма мусулмонлар мендан яхши, келгусида кофирлар ҳам иймон келтиришса мендан афзал бўлиб қолишади” деган фикрда бўлганлар. Валлоҳу аълам!