Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Устоз Шайх Ҳазратлари, бир илтимос билан сизга мурожаат этмоқчиман. Яқинда бир ошнамиз бир ҳадис эшитдим деб айтиб қолди. У ҳадисда ривоят қилинишича Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам: "Яқинда бу умматимда дин тўнтарилиши бўлади ва унга нодон ёшлар сабаб бўлади", деган эканлар.Биз у ҳадисни саҳиҳ ёки заифми билмоқчи эдик. Яна бир илтимосимиз устоз у ҳадисни бизга шарҳлаб берсангиз ёки унинг шарҳини қайердан топсак бўлади?Устоз биз ёшларга маслаҳат беринг дийнга қандай ҳизмат қилсак болади?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўша одам нотўғри иш қилибди. Ҳадисни аниқ билмаса, ўзича маъносини ҳам айтишга рухсат йўқ. Бунинг устига у одам ҳадис деб айтган гапни мен билмайман.