Ассалому алайкум! Мен билиб билмай кўп гуноҳ қилиб қўйяпман. Кўз зиноси, қазо намозларим кўп бўляпди. Лекин Роббим мени жазоламаяпти. Ҳеч нима бўлмагандай юрубман. Талабаман, шу сабаб қазо намозим кўп. Энди Роббим азобимни охиратга қўйгани учун мени азобламаябдими? Авваллари касалим хуруж қиларди, бундан севинар эдим, Роббим мени яхши кўради деб. Энди Аллоҳим мени ўз ҳолимга ташлаб қўйдимикан? Рози эдим дардга, мени ташлаб қўймаса бўлди эди.
– Ва алайкум ассалом! Сиз Аллоҳдан дард сўраманг. Суннатда келган дуоларни ўқинг. Валлоҳу аълам!