Ассалому алайкум! Биз ҳар йили буғдой ўрими пайтда 50-60 тонна атрофида буғдой сотиб оламиз. Албатта буғдойнинг энг арзон вақти ўрим вақтидир. Бу нарх эса куз, қишга қараб ошиб боради. Биз буғдойни олиб сақлаб қўямиз. Нарх ошганда сотамиз, лекин биз деҳқон эмасмиз, бошқа жойдан ҳам олиб келмаймиз. Аммо биз ушлаб турган буғдой нарх-навога таъсир ўтказмайди, яъни биз уни сақлаб қўйганимиз учун нарх ошиб кетмайди ва агарда биз ўша буғдойни ушламай сотиб юборсак ҳам нарх тушиб кетмайди. Бу одатдаги ўрим пайти тушиб, кейин кўтарилиш ҳолати. Мана шу ишимиз монополияга кириб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Буни маҳаллангиздаги инсофли кишилардан сўранглар. Чунки биз нархга ростдан таъсир қиладими ёки йўқми билмаймиз. Валлоҳу аълам!