Ассалому алайкум! Бозорда ишлиман хитойдан мол келади. Хитойда кассаллик чиқиб мол кириши 2-3 ойга балки ундан ҳам кўп вақтга ёпилди. Шуни ҳисобига бизда ҳам бизга ўхшаш дўкончиларда ҳам товарнинг нархлари ошиб бормоқда. 2-3 ойдан кейин жуда қимматлашиб кетса керак, чунки тавар кирмаябди, расход ўшанча. Ўзимизди бор молни сотамиз, шу холатда молни қимматроқ сотсак шариатимизга тўғри келадими? Ҳаром савдо қилиб қўйшдан қўрқвомман.
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлмайди. Инсофни унутиб қўйманглар. Валлоҳу аълам!