Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ҳатто Чинга ҳам бориб илм олинглар” деган ҳадис ворид бўлганми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис ҳақида турли фикрлар айтилган бўлиб, барчасининг санади заифдир. Ибн Ҳиббон раҳматуллоҳи алайҳ “Бу ҳадис тўқима, асли йўқ” ҳам деганлар. Валлоҳу аълам!