БИСМИЛЛАҲИР РОХМАНИР РОҲИЙМ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога У зотнинг салтанатининг кенглигича ҳамду санолар бўлсин! Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату дурудларнинг мукаммали бўлсин! Фазийлатли Шайх жаноблари! Ассалому алайкум! Аллоҳ таборака ва таоло Сиз ва барча яқинларингизни Ўз паноҳида асрасин. Бу дунё ва охиратингизни обод айласин! Дини Ислом йўлида қилаётган самарали меҳнатларингиз ажрини бу дунё ва охиратда кўпайтириб берсин! Омийн! Ҳазрат Сиз тақдим этаётган китобларингизни барчаси қатори "Усулул Фифқҳ" номли китобингизни ҳам севиб мутоала қилмоқдамиз. Кўплаб билмаган нарсаларимизни ўрганиб хаққингизга дуои ҳарйрлар қилмоқдамиз. Фазийлатли Шайх жаноблари! "Усулул Фиқҳ" китобининг 115 бет оҳирги қаторида ижмоънинг борлиги ҳақида уламоларимиз келтирган далиллардан баъзилари санаб ўтилиб, жумладан: "бир аёлнинг устига аммасининг ёки холасининг никоҳи ҳаромлиги, бувиларнинг закотдан олтидан бир улуш олишлиги,..." жумлалари ишлатилган. Мана шу жумлада: "бувиларнинг закотдан олтидан бир улуш олишлиги" деган ибора хато кетиб қолмаганмикин? Буни ўрнига:"бувиларнинг меросдан олтидан бир улуш олишлиги" бўлиши керак эмасми? Ҳарзатим! Агар мулохазаларим хато бўлиб, одобсизлик қилган бўлсам мени афу этинг! Ҳурмат ва эҳтиром ила Абдурраҳмон.